Кунига 25 тагача ўта оғир ҳолатдаги бемор келтирилмоқда — Зангиота шифохонаси директори
Жамият
−
22 Июль 2021
8406Тошкент вилоятидаги Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида кунига 25 нафар оғир аҳволдаги коронавирус беморлари келтирилмоқда. Бу ҳақда Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов “Вакцина – саломатлик ва чекловларсиз ҳаёт” мавзусида очиқ мулоқот вақтида маълум қилди.
“Шифохонамизда 250 та реанимация ўрни яратилган. Бу жуда катта кўрсаткич. Кунига 25 тагача ўта оғир ҳолатдаги бемор келтирилмоқда. Уларнинг 40 фоиздан ортиғи 65 ёшдан ошган фуқаролардир. Бу беморларнинг барчасига эмланиш тавсия қилинган, аммо вакцина олишни исташмаган”, дейди Дониёр Миразимов.
Аввалроқ, Ўзбекистонда туғилганига бир ҳафта бўлган чақалоқларда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот ўрнида, 2021 йил 21 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122048 нафарни, касалликдан вафот этганлар сони 814 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси