Антирекорд: Ўзбекистонда бир кунда коронавирус ва пневмонияга чалинганлар 1200 дан ошди

Жамият

image

2021 йил 21 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122048 нафарни ташкил этмоқда. ССВ хабарига кўра, сўнгги суткада 719 кишида коронавирус ва 492 кишида пневмония аниқланди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

71 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
20 нафари Андижон вилоятида,
13 нафари Бухоро вилоятида,
81 нафари Жиззах вилоятида,
21 нафари Қашқадарё вилоятида,
16 нафари Навоий вилоятида,
31 нафари Наманган вилоятида,
78 нафари Самарқанд вилоятида,
22 нафари Сирдарё вилоятида,
81 нафари Сурхондарё вилоятида,
71 нафари Фарғона вилоятида,
13 нафари Хоразм вилоятида,
83 нафари Тошкент вилоятида,
118 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 65 нафар,
Андижон вилоятида 34 нафар,
Бухоро вилоятида 54 нафар,
Жиззах вилоятида 45 нафар,
Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
Наманган вилоятида 51 нафар,
Самарқанд вилоятида 105 нафар,
Сирдарё вилоятида 70 нафар,
Сурхондарё вилоятида 50 нафар,
Фарғона вилоятида 44 нафар,
Хоразм вилоятида 30 нафар,
Тошкент вилоятида 54 нафар,
Тошкент шаҳрида 126 нафар бемор соғайди.

Касалликдан соғайганлар жами 116755 (+746) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 814 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг