“Кўмир операцияси”. Андижон ва Бухорода халққа ажратилган минглаб тонна ёқилғи ўғирланди
3-саҳифа
−
22 Ноябрь 2023
6297Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Қўрғонтепа кўмир омборида терговга қадар текширув ишлари ўтказилган.
Унда мазкур омборнинг масъул шахслари аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 2 155 тонна кўмирни сохта ҳужжатлар расмийлаштириш орқали бошқа шахсларга сотиб, пулларини эса ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Бухоро вилоятининг Вобкент туманида содир этилган шу каби ҳолатда эса "Кўмир таъминот" МЧЖнинг Вобкент кўмир омбори масъул шахслари 455,7 тонна кўмирни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон туманида 362,3 миллион сўмлик, Булоқбоши туманида 178,3 миллион сўмлик, Жалақудуқ туманида 421,7 миллион сўмлик, Избоскан туманида 1007,9 тонна, Пахтаобод туманида эса 873,2 тонна кўмир талон-торож қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида 623,7 тонна, Фарғона вилоятининг Бувайда туманида 413,8 миллион сўмлик 1 тонна 364,3 килограмм, Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида эса 464,6 тонна кўмир ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь