“Кўксарой”да Бердимуҳамедов учун фахрий қоровул саф тортди

Жамият

image

Бугун, 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Кўксарой" қароргоҳида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олди. Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов махсус шоҳсупага кўтарилди ва икки давлат мадҳиялари янгради. 

Фахрий қоровул бўлинмаси бошлиғи рапорт бергач, давлат раҳбарлари қоровул сафи олдидан ўтиб, ўзбек ҳарбий хизматчиларини қутлади ва Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига эҳтиром кўрсатди.  

Сўнг Президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди. 

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Туркманистон

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг