Кучли қор ёғаётганда “Қамчиқ”да қолиб кетган 14 киши қутқарилди
Жамият
−
07 Февраль 2022 8339 1 дақиқа
Кеча, 6 февраль куни “Қамчиқ” довонида қолиб кетган транспорт воситалари ва фуқаролар қутқариб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Вазирликка кўра, соат 19:05 да “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспечерига довондан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 242-километридаги шимолий айланма йўлда об-ҳавонинг кескин ўзгариши натижасида тепаликда қолиб кетган 14 нафар фуқарога ёрдам кераклиги хақида маълумот келиб тушган.
“Қамчиқ” Қутқарув отрядидан махсус техника ҳамда қутқарувчи ходимлар зудлик билан воқеа жойига чиққан. Тоғда қолиб кетган 14 нафар фуқаро ҳамда уларнинг транспорт воситалари эвакуация қилинган.
Қутқарувчилар соат 20:10 да барча фуқароларни соғ-омон пастга олиб тушиб манзилларига юборишда амалий ёрдам кўрсатишган.
Аввалроқ Ўзгидромет 6-7 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довони худудида ноқулай об-ҳаво кузатилиши ҳақида огоҳлантириш билан чиққанди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март