Ўзгидромет шошилинч ахборот эълон қилди

Жамият

image

Гидрометеорология хизмати маркази жорий йил 6-7 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довони худудида ноқулай об-ҳаво кузатилиши ҳақида огоҳлантириш билан чиқди.

Марказ хабарига кўра, “Қамчиқ” довони худудида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши кутилмоқда.

Шунингдек, шамол тезлиги 17 – 22 м/с ва қисқа вақтларда 25-27 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг