“Крокус”даги теракт қатнашчисидан қариндошлари ҳам юз ўгирди

Олам

image

22 март куни Москвадаги "Крокус Сити Ҳолл" мажмуасида 144 кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт ижрочиларидан бири ҳисобланган Далержон Мирзоевнинг қариндошлари айбланувчининг ҳомиладор хотини ва ота-онасидан юз ўгиришди. Бу ҳақда кеча, 4 апрель куни Россиянинг "News.ru" нашри маълум қилди.

Олиб борилган суриштирув натижаларида маълум бўлишича, Мирзоевнинг Новосибирскдаги қариндошлари унга Тожикистондан Россияга келишига ёрдам беришган. Улар Далержонни ўз хонадонига рўйхатдан ўтказиб, бир мунча вақт уйидан жой берган. Қариндошларининг айтишича, террорчи уч ҳафтадан кейин кўчиб кетган.

Москвада содир бўлган терактда Мирзоевнинг қўли борлигини билган қариндошлар, ўз квартирасидан бошқа жойга кўчиб ўтишга мажбур бўлганини билдирган. 

Тўрт фарзанди билан Тожикистонда бўлган Мирзоевнинг ҳомиладор хотини теракт ҳақида эшитгач, аҳволи оғирлашган. Ҳозирда у реанимацияда. Новосибирскдаги қариндошлар аёлнинг аҳволи ҳақидаги саволига "елка қисган":

“Унинг хотини шифохонадан чиқдими ёки йўқми, билмаймиз. Биз бу оила билан алоқани уздик, энди бундай қариндошларимиз йўқ”, деган улар.

Мирзоевнинг Тожикистондаги қариндошлари ҳам аёл ва унинг ота-онасининг аҳволидан хабардор эмасликларини айтишган.

“Уларга нима бўлганини билмаймиз ва билишни ҳам хоҳламаймиз”, деб жавоб берган журналистнинг саволига террорчининг яқинларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон етакчиси Имомали Раҳмон террорчиларнинг миллати, ватани, дини бўлмаслигини билдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

теракт Крокус Cити Ҳолл Далержон Мирзоев қариндошлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг