Кремлев Жалоловга қимматбаҳо машина совға қилди (видео)

Спорт

image

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлев ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалоловга автомобиль совға қилди.

Маълум бўлишича, Кремлев Жалоловга машинани боксчининг тўйи муносабати билан туҳфа қилган. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасига совға қилинган BMW автобрендининг X5 русуми бўлиб, бундай “тойчоқ”ларнинг нархи 90 минг АҚШ долларидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 декабрь куни Баҳодир Жалоловнинг никоҳ кечаси бўлиб ўтганди. 29 ёшли спортчи ҳозирда университетда таҳсил олаётган Азиза исмли қизга уйланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Умар Кремлев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made