Кремль Тўқаевнинг Россияни четлаб ўтиб, нефть сотиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди
Олам
−
08 Июль 2022
47660Кремль Қозоғистоннинг Россияни четлаб ўтиб, Каспий денгиздан Европага ўтадиган нефть транзити ташкил этиш ҳақидаги қарорини сиёсий асосга эга эмас, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
“Бу [баёнот] сиёсий сабабларга кўра эмас. Бу ерда [вазиятга] жуда эҳтиёткорлик билан қараш керак”, деган Кремль расмийси.
Шунингдек, Песков Москва Россия суди қарори билан Қозоғистон нефти экспорт қилинадиган Каспий қувурлари консорциумининг вақтинча ёпилиши билан боғлиқ вазият ривожланишини кузатаётганини айтди.
“Атроф-муҳит параметрларига кўра, консорциум фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ерда, албатта, қозоғистонлик ҳамкорларимиз билан қўшимча алоқалар талаб этилади”, дея таъкидлади Песков.
Эслатиб ўтамиз, Тўқаев Транскаспий устувор йўналиш ҳисобланишини айтганди. Шунингдек, у “КазМунайГаз”га уни амалга оширишнинг энг яхши вариантини, жумладан Тенгиз лойиҳасидан инвесторларни жалб қилиш имкониятларини ишлаб чиқишни топширган.
Қозоғистон Европага нефть етказиб берадиган асосий давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакат нефти асосан Россия орқали ўтадиган Каспий бўйи консорциумидан оқиб Европа давлатларигача боради. Аммо Россия суди Қозоғистон нефтини экспорт қилиш бўйича “Каспий қувурлари консорциуми” фаолиятини 5 июлдан 4 августга қадар тўхтатиб қўйишга қарор қилди.
Аввалроқ, Тўқаев Европага Россия нефти ўрнига ўзиникини таклиф қилганди.
Маълумот учун, Қозоғистон кунига 1,7 миллион баррелга яқин нефть қазиб олади. Унинг катта қисми экспорт қилинади. Мамлакат Украинадаги урушдан олдин ҳам Италия, Нидерландия ва Франция давлатларига нефть сотган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь