Тўқаев Россияни четлаб ўтиб, Европага нефть бермоқчи. Путин унинг қувурларини ёпиб қўйган

Олам

image

Қозоғистон Россияни четлаб ўтиб, Каспий денгиздан Европага ўтадиган нефть транзити ташкил этади. Бу ҳақда бугун, 7 июль куни мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев махсус топшириқ берди.

“Транскаспий устувор йўналиш ҳисобланади. “КазМунайГаз”га уни амалга оширишнинг энг яхши вариантини, жумладан Тенгиз лойиҳасидан инвесторларни жалб қилиш имкониятларини ишлаб чиқишни топшираман. Ҳукумат “Самрук-Казина” билан биргаликда Атирау-Кенгқиёқ ва Кенгқиёқ-Қумкўл нефть қувурлари қувватини ошириш чораларини кўриши керак”, дейди Тўқаев.

Қозоғистон Президентининг сўзларига кўра, модернизация сув транспортига ҳам таъсир қилади. 

“Қозоғистон ҳеч қачон денгиз мамлакати бўлмаган ва шунинг учун ҳам денгиз транспорти имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаган. Аммо ҳозир замон бошқача. Мен ҳукумат олдига портларимизни ўзгартириш, уларни Каспий денгизининг етакчи марказларидан бирига айлантиришни стратегик вазифа қилиб қўйдим. Мен концептуал жиҳатдан денгиз флотини мустаҳкамлаш ва Оқтау портида контейнер ташувчи хаб яратиш зарурлигига қўшиламан”, деган давлат раҳбари.

Қозоғистон Европага нефть етказиб берадиган асосий давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакат нефти асосан Россия орқали ўтадиган Каспий бўйи консорциумидан оқиб Европа давлатларигача боради. Аммо Россия суди Қозоғистон нефтини экспорт қилиш бўйича “Каспий қувурлари консорциуми” фаолиятини 5 июлдан 4 августга қадар тўхтатиб қўйишга қарор қилди.  

Аввалроқ, Тўқаев Европага Россия нефти ўрнига ўзиникини таклиф қилганди.

Маълумот учун, Қозоғистон кунига 1,7 миллион баррелга яқин нефть қазиб олади. Унинг катта қисми экспорт қилинади. Мамлакат Украинадаги урушдан олдин ҳам Италия, Нидерландия ва Франция давлатларига нефть сотган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Европа нефть Тўқаев Каспий қувурлари консорциуми

Баҳолаганлар

1159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг