Россия Қозоғистон нефтини экспорт қилувчи компания фаолиятини тўхтатиб қўйди

Олам

image

Россия суди Қозоғистон нефтини экспорт қилиш бўйича “Каспий қувурлари консорциуми” фаолиятини 5 июлдан 4 августга қадар тўхтатиб қўйишга қарор қилди. Бу ҳақида РБК нашри хабар берди.

Қайд этилишича, “Каспий қувурлари консорциуми” фаолиятини тўхтатиб қўйишга “Ространснадзор” томонидан ишлаб чиқариш объектларида экологик қоидабузарликлар аниқлангани сабаб бўлган.

“Каспий қувурлари консорциуми” Россия Федерацияси қонунчилиги доирасида ишлайди ва суд қарорини бажаришга мажбур. Қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилинади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, март ойининг охирида компания масофавий боғлаш блокининг "сузувчи шлангларида шикастланиш аниқланган”. Бундан ташқари, компания шлангларни алмаштириш учун зарур фавқулодда вазиятлар тўпламига эгалиги, аммо санкциялар туфайли масофадан бошқариш панели эҳтиёт қисмларини етказиб бериш бўйича шартнома тузишда қийинчиликлар бўлаётгани ҳақида маълум қилган.

Шу сабабли, компания нефтни қуйиш ҳажми юк жўнатувчиларнинг илтимосига биноан уч баравар камайиши мумкинлигини истисно қилмаган. 

Маълумот учун, узунлиги 1511 км бўлган Тенгиз-Новороссийск қувури Қозоғистоннинг умумий экспорт нефтининг учдан икки қисмидан кўпроғини, шунингдек Россия ва Каспий денгизидаги конлардан хомашё етказиб беради.

“Каспий қувурлари консорциуми” Европа Иттифоқи ва АҚШ санкциялари остида эмас.

Абдулвоҳид Ёқубов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

401

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг