Тўқаев Европага Россия нефти ўрнига ўзиникини таклиф қилди

Олам

image

Қозоғистон жаҳон ва Европа бозорларидаги вазиятни барқарорлаштириш учун ўзининг углеводород салоҳиятидан фойдаланишга тайёр. Бу ҳақда кеча, 4 июль куни мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель билан бўлган телефон мулоқоти чоғида маълум қилди. 

“Президент Европа Иттифоқини муқобил трансконтинентал йўлакларни, жумладан, Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантиришда ҳамкорлик қилишга чақирди. Қосим-Жомарт Тўқаев, шунингдек, дунёдаги энергия хавфсизлигига таҳдидлардан хавотир билдирди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон жаҳон ва Европа бозорларидаги вазиятни барқарорлаштириш учун ўзининг углеводород салоҳиятидан фойдаланишга тайёр”, дея Тўқаевнинг сўзларини келтирди Қозоғистон Президенти Матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Қосим-Жомарт Тўқаев халқаро вазиятни яхшилаш, энг долзарб масалалар бўйича махфий мулоқотни йўлга қўйиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳимлигини таъкидлаган.

“Қозоғистон Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимол ўртасида ўзига хос “буфер бозор” ролини ўйнаб, ўз ҳиссасини қўшиши мумкин”, деган давлат раҳбари.

Маълумот учун, Қозоғистон кунига 1,7 миллион баррелга яқин нефть қазиб олади. Унинг катта қисми экспорт қилинади. Мамлакат Украинадаги урушдан олдин ҳам Италия, Нидерландия ва Франция давлатларига нефть сотган.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Россия Қозоғистон Европа нефть

Баҳолаганлар

684

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг