Кремль Путиннинг ҳарбий унвони ҳақида маълумот берди
Олам
−
19 Февраль 2021
12589Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков нима учун давлат раҳбари Владимир Путин ҳали ҳам полковник унвонида қолаётгани ҳақида гапирди.
Песковнинг таъкидлашича, Президент бир неча бор генерал унвонига сазовор бўлган.
"Албатта, у бунга лойиқ, лекин жуда кўп ишлайди. У шунчаки давлат бошқарувининг бошқа масалаларига эътибор қаратади", деган Кремль вакили.
Песковнинг ўзининг унвони ҳақида сўрашганда эса, у катта лейтенант эканини маълум қилган.
Маълумот ўрнида, Россия Президенти Владимир Путин захирадаги полковник унвонига 1999 йил бошида, мамлакат раҳбарлигини ўз зиммасига олмасидан аввал муносиб кўрилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023