Кремль Путиннинг ҳарбий унвони ҳақида маълумот берди 

World

image

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков нима учун давлат раҳбари Владимир Путин ҳали ҳам полковник унвонида қолаётгани ҳақида гапирди. 

Песковнинг таъкидлашича, Президент бир неча бор генерал унвонига сазовор бўлган. 

"Албатта, у бунга лойиқ, лекин жуда кўп ишлайди. У шунчаки давлат бошқарувининг бошқа масалаларига эътибор қаратади", деган Кремль вакили. 

Песковнинг ўзининг унвони ҳақида сўрашганда эса, у катта лейтенант эканини маълум қилган. 

Маълумот ўрнида, Россия Президенти Владимир Путин захирадаги полковник унвонига 1999 йил бошида, мамлакат раҳбарлигини ўз зиммасига олмасидан аввал муносиб кўрилган.


Rate Count

641

Rating

3

Rate this article

Share with your friends