Кремль Путин ва Маскнинг мунтазам алоқаси ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Олам
−
25 Октябрь
5389Америкалик тадбиркор Илон Маск Россия Президенти Владимир Путин билан мунтазам алоқа қилаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Унга кўра, Владимир Путин Илон Маск билан 2022 йилгача бўлган ягона суҳбатидан сўнг ҳеч қандай алоқага эга эмас. “The Wall Street Journal” нашрида эълон қилинган хабарлар АҚШдаги сайловолди рақобати билан боғлиқ.
“Буларнинг ҳаммаси ёлғон, нашр чоп этган маълумотлар мутлақо нотўғри. Путиннинг Маск билан 2022 йилгача битта алоқаси бўлган ва улар телефон орқали гаплашган”, деди Кремль вакили.
Песковга кўра, ўша пайтда Путин ва Маск ўртасидаги суҳбат таништирув характерига эга бўлган ва келажак технологиялари ҳамда технологик ечимлар ҳақида гаплашилган. Маск истиқболли деб ҳисоблаган технологик ривожланиш йўналишлари таққосланган, Путин эса мамлакатда қандай жараёнлар бораётганини тушунтирган.
“Бу ягона алоқа эди. Шундан сўнг, Маскнинг Путин билан бошқа ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ва бу ҳақдаги барча даъволар нотўғри”, деди Кремль воизи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The Wall Street Journal” ўз манбаларига таяниб, Илон Маск Россия Президенти Владимир Путин билан мунтазам алоқада бўлиб турганини хабар қилган эди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь