Кремль АҚШнинг янги санкцияларини “менсимади” 

Олам

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, АҚШ маъмурияти Москвага қарши санкциялар тайёрлагани, бу Америка банкларига Россиянинг йирик банклари учун транзакцияларни қайта ишлашни тақиқлашдан иборатлиги айтилганди.  

Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков Қўшма Штатлар янги санкциялар рўйхатини тайёрлаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди. Песковнинг сўзларига кўра, қабул қилинмаган ҳужжатларга изоҳ бериш қийин. 

“Йўқ, қарорлар қабул қилинмагунча ва ҳужжатлар эълон қилинмагунча изоҳ бериш ниҳоятда қийин. Биз биламизки, нафақат бугун, нафақат бир кун олдин, балки Вашингтон доимий равишда Россияга қарши янгидан-янги санкцияларни тайёрлаш устида ишламоқда. Лекин бу санкцияларнинг ўзига хос мазмуни кундан-кунга ўзгариб бормоқда”, деган Песков. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ вице-президенти Камола Харрис агар Россия Украинага бостириб кирса, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Москвани мисли кўрилмаган даражада юқори бадал тўлашга мажбур қилишини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Песков

Баҳолаганлар

534

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made