Кожо Машариповнинг жамоадошига айланди
Спорт
−
11 Январь
2205Самарқанднинг “Динамо” клуби собиқ ҳужумчиси Жоэль Кожо Эроннинг “Истиқлол” жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ўтган мавсумни Ўзбекистон Суперлигасида ўтказган Жоэль Кожо эронликлар билан 2029 йилгача бўлган шартнома тузди. Қирғизистон терма жамоаси аъзоси форслар учун 300 минг еврога тушди. Шу тариқа, Кожо ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машариповнинг жамоадошига айланди.
Маълумот ўрнида, ўтган икки мавсумни “Динамо” сафида ўтказган Кожо жамоа таркибида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов “Истиқлол” билан шартномасини 2027 йилга қадар узайтирган эди.
LiveБарчаси