Машарипов бир тайм ўйнаган баҳсда Роналду жамоаси ғалаба қозонди
Спорт
−
11 Март
5920Кеча, 10 март куни Элит Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб ўйинида Саудиянинг “Ал-Наср” клуби Эроннинг “Истиқлол”ини қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ўйинда саудияликлар сафида Роналдунинг бир голи ва Дюраннинг дубли “Ал-Наср”ни кейинги босқичига олиб чиқди. Ушбу учрашувда эронликлар таркибида ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов иккинчи тайм бошида майдонга тушди.
Маълумот ўрнида, шу йилнинг 3 март куни “Озоди” стадионида бўлиб ўтган илк учрашувда ҳисоб очилмаган. Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра “Ал-Наср” 3:0 ҳисобини қайд этди.
Қайд этиш жоиз, мазкур ўйинни Ильгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.