Коронавируснинг Британияда тарқалган янги тури ҳақида маълумот берилди
Олам
−
15 Декабрь 2020
8977Буюк Британияда пайдо бўлган коронавируснинг янги тури унинг бошқа турларига қараганда юқумлироқ ҳисобланади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) коронавирус бўйича махсус вакили Дэвид Наварро маълум қилган.
Наварро ушбу турдаги вирус хавфли эмаслигини таъкидлаган.
"Маълумотлар шуни кўрсатадики, коронавируснинг ушбу тури Буюк Британияда вирусга қарши курашнинг устувор йўналишларини тубдан ўзгартирмайди", деган Наварро.
Шунга қарамай, ЖССТ махсус вакили одамларни пандемия билан боғлиқ вазиятда ҳушёр бўлишга чақирган.
Аввалроқ, Буюк Британия пойтахти Лондонда коронавируснинг янги тури аниқлангани учун 16 декабрдан бошлаб максимал даражадаги чекловлар жорий этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда 1,87 миллион ҳолатда COVID-19 касаллиги қайд этилган, 64 минг 402 нафар бемор вафот этган.
LiveБарчаси