Коронавирусга чалинганлар сони кескин ошмоқда – ССВ
Жамият
−
28 Март 2021
27376Кеча, 27 март куни Ўзбекистоннинг ўнта ҳудудида 194 нафар коронавирусга чалинган бемор аниқланди ва кунлик ўсиш бўйича жорий йилдаги рекорд янгиланди. Янги ҳолатларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида қайд этилган.
27 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82340 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 4 нафари Бухоро вилоятида,
- 2 нафари Жиззах вилоятида,
- 4 нафари Наманган вилоятида,
- 10 нафари Самарқанд вилоятида,
- 1 нафари Сирдарё вилоятида,
- 3 нафари Фарғона вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 16 нафари Тошкент вилоятида,
- 152 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 626 нафарга eтди.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 6 нафар,
- Фарғона вилоятида 7 нафар,
- Хоразм вилоятида 6 нафар,
- Тошкент вилоятида 15 нафар,
- Тошкент шаҳрида 129 нафар бемор соғайди.
Касалликдан соғайганлар жами 80523 (+163) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1191 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси