Коронавирусдан ҳатто Президентлар ҳам қўрқяпти (видео)
Олам
−
10 Март 2020
13241Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида пайдо бўлиб, бутун дунёга ёйилган коронавирус айни вақтда давлат раҳбарларига ҳам хавф туғдирмоқда. Расмий учрашувларда мамлакатлар раҳбарлари қўл бериб сўрашиш одатидан воз кечмоқдалар. Ҳудди шундай воқеа кеча, 10 март куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан юз берди.
Эрдўған Брюсселда НАТО бош котиби Йенс Столтенбергни қабул қилган. Учрашув сўнгида Эрдўған ва Столтенберг иштирокида матбуот анжумани ўтказилган. Анжумандан сўнг суратга тушиш жараёнида Президент Эрдўған одатга кўра қўл узатмай, ўнг қўлини чап кўкраги устига босган ва “корона” дея вирус юқиши мумкинлигига ишора қилган.
Столтенберг Эрдўғанга қўлини узатгач, кафти муаллақ қолди ва у ҳам Туркия раҳбарининг ҳаракатларини давом эттириб, ўнг қўлини бир неча бор чап кўкраги устига уриб қўйди.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди. Вирус бугунгача 115 давлатга кириб борди. Ундан ҳалок бўлган 4027 нафарга, касалланганлар 114 458 нафарга етди.
Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь