Коронавирус сабаб Суперлига ўйинлари тўхтатилиши мумкин

Спорт

image

Дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётган COVID-19 вируси Ўзбекистонга кириб келгани расман тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

CoVID-19 вируси Ўзбекистон ҳудудига кириб келганлиги сабабли, Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Орипов бошчилигида коронавирусга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ҳукумат раҳбари Ўзбекистон ҳудудида барча оммавий тадбирлар бекор қилиниши ҳақида маълум қилди. Катта эҳтимол билан Ўзбекистон футбол чемпионати ҳам коронавирус сабаб тўхтатилади. 

Бугун, 15 март куни футбол бўйича Ўзбекистон суперлигаси 3-туридан ўрин олган сўнгги 2 та учрашув бўлиб ўтади. 

Маълумот ўрнида, ҳозирга қадар 157 457 киши коронавирусни юқтириб олган. 5845 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 75 953 киши касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган. 

Ҳозирча Ўзбекистонда бир нафар инсон коронавирус юқтириб олгани расман тасдиқланди.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Суперлига Коронавирус

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг