Коронавирус мавжуд бўлмаган Туркманистонда аҳоли “Спутник V” билан эмланмоқда
Олам
−
22 Февраль 2021
4646Туркманистонда аҳолини COVID-19 га қарши “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жараён жорий йилнинг февраль ойида бошланган.
Расман коронавирус билан касалланиш ҳолатлари мавжуд бўлмаган мамлакат ўтган ойда бир вақтнинг ўзида иккита рус вакцинасини рўйхатдан ўтказган ва хавф гуруҳига қарши эмлашни бошлаган.
Туркманистон расмийлари ва давлат оммавий ахборот воситалари эмлаш бошлангани ҳақида хабар бермаган. Шунингдек, коронавирусга қарши эмлаш жараёни ва хусусиятлари тўғрисида ҳам расмий тушунтиришлар берилмаган.
Бироқ “Хроника Туркменистана” нашрига кўра, шу кунларда Ашхободда соғлиқни сақлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари COVID-19 га қарши “Спутник V” вакцинаси билан эмланмоқда.
Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш маркази ва С.А. Ниёзов номидаги тиббий маслаҳат марказининг деярли барча ходимлари эмланиб бўлган. Қолган фуқароларни эмлаш эса март ойидан бошланиши кутилмоқда.
Хабарларга кўра, биринчи эмлаш бепул, иккинчиси эса ишлайдиган одамлар учун пуллик бўлади. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига кирадиган Сув хўжалиги давлат қўмитаси ходимларидан, шунингдек энергия таъминоти, автомобиль транспорти ва отчилик ишчиларидан эмлаш учун 200 манат (602 минг сўм – таҳр.) йиғилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь