Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш 600 тадан кам бўлди

Жамият

image

Бугун, 17 август куни Ўзбекистонда 598 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Андижон, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Наманган ҳамда Хоразм вилоятларида жами 607 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 35 927 нафар бемордан 31 580 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4 109 нафар бемордан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

444

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг