Коронавирус: кунлик ўсиш 500 дан кам бўлди
Жамият
−
28 Сентябрь 2020
10451Бугун, 28 сентябрь куни Ўзбекистонда 477 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 461 нафарга етди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Наманган, Бухоро, Андижон, Тошкент, Самарқанд ҳамда Сурхондарё вилоятларида 501 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 55 878 нафар бемордан 52 466 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 951 нафар бемордан 670 нафари оғир, 272 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси