Коронавирус: 3 ойда хавф гуруҳига кирувчиларнинг неча фоизи эмланди?
Жамият
−
03 Июль 2021
5534Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш кампаниясига бошланганига ҳам мана 3 ой тўлди. Бу вақт давомида асосан 65 ёшдан катталар, сурункали касаллиги бор инсонлар ва хавф гуруҳига кирувчи касб эгалари эмланди.
ССВ Матбуот хизмати хабарига кўра, вакцинациянинг уч ойи давомида мактаб ўқитувчилари 667888 доза вакцина қабул қилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 361896 нафарни,
2-босқич эмланганлар 239208 нафарни,
3-босқич эмланганлар 66784 нафарни ташкил қилди.
Ушбу хавф ости гуруҳига мансуб 551506 нафар фуқаро эмланувчилар рўйхатига киритилган бўлиб, 1-доза вакциналарини олган фуқаролар жами эмланувчиларнинг 65 фоизини ташкил қилмоқда.
Уч ойи давомида тиббиёт ходимлари 750139 доза вакцина қабул қилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 368389 нафарни,
2-босқич эмланганлар 307127 нафарни,
3-босқич эмланганлар 74623 нафарни ташкил қилди.
Тиббиёт ходимларини орасида вакциналарнинг 2- ёки 3-босқичига қадар тўлиқ эмланганлар 234 980 нафарни ташкил қилмоқда.
Вакцинациянинг уч ойи давомида мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари 234487 доза вакцина қабул қилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 129568 нафарни,
2-босқич эмланганлар 85533 нафарни,
3-босқич эмланганлар 19386 нафарни ташкил қилди.
Ушбу хавф ости гуруҳига мансуб 178410 нафар фуқаро эмланувчилар рўйхатига киритилган бўлиб, 1-доза вакциналарини олган фуқаролар жами эмланувчиларнинг 72 фоизини ташкил қилмоқда.
Вакцинациянинг уч ойи давомида сурункали касаллиги бор фуқаролар 623945 доза вакцина қабул қилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 438866 нафарни,
2-босқич эмланганлар 154804 нафарни,
3-босқич эмланганлар 30275 нафарни ташкил қилди.
Ушбу хавф ости гуруҳига мансуб 766826 нафар фуқаро эмланувчилар рўйхатига киритилган бўлиб, 1-доза вакциналарини олган фуқаролар жами эмланувчиларнинг 57 фоизини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь