Кореяда ўзбекистонлик талабалар ҳибсга олинди (видео)
Олам
−
23 Июль 2019
8276Жанубий Кореяда ўзбекистонлик ва қирғизистонлик талабалар велосипед ўғирлагани учун қўлга олинди. Бу ҳақда “Yonhap News” агентлиги хабар берди.
Икки нафар Ўзбекистон ва бир нафар Қирғизистон фуқароси икки ҳафта давомида кўп қаватли уйлар олдида қолдирилган 34 та велосипедни ўғирлаган. Полиция уларни Чонджу шаҳрида қўлга олган.
Полиция талабалар ўғирланган велосипедларни сақлаш учун алоҳида жой ҳам тайёрлаганлигини аниқлаган. Қирғизистон фуқароси ўғирланган велосипедларни ўз мамлакатига жўнатиш ниятида эканини тан олган.
Полиция барча велосипедларни тўплашни бошлаган ва тергов ҳаракатларини бошлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь