Кореяда ҳамма учун бепул мобиль интернет ишга туширилади
Олам
−
10 Апрель 1464 1 дақиқа
Жанубий Кореяда аҳоли учун базавий мобиль интернет бепул бўлади. Бу ҳақда “The Elec” хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу қарор маҳаллий йирик операторлар – SK Telecom, KT ва LG Uplus билан келишиб олинган. Режага кўра, агар мижознинг тариф бўйича тўланган трафиги тугаса, унга автоматик равишда сониясига 400 кб/с тезликдаги чексиз мобил интернет тақдим этилади. Бу тезлик қидирув тизимлари, мессенжерлар ва хариталардан фойдаланиш учун етарли ҳисобланади.
Мамлакат Бош вазири ўринбосари, Фан ва ахборот-коммуникация технологиялари вазири Бэ Кенхун фуқаролар онлайн хизматларсиз қолмаслиги кераклигини таъкидлаган. У интернетдан фойдаланиш имконияти инсоннинг асосий ҳуқуқи ва мамлакат келажаги учун сармоя эканини айтиб ўтган. Янгилик жорий йилнинг июнь ойигача кучга киради ва тахминан 7,17 миллион абонентни қамраб олади.
Бундан ташқари, операторлар нархи 20 минг вондан (тахминан 13,5 доллар) ошмайдиган ҳамёнбоп 5G тарифларини ишга тушириш мажбуриятини олган. 65 ёшдан ошган кекса фуқаролар учун трафик ва қўнғироқлар лимити оширилади. Шунингдек, метро ва шаҳарлараро поездларда Wi-Fi сифатини яхшилаш ҳам режалаштирилган.
Live
Барчаси