ОТМга контрактга кирганлар учун охирги муддат белгиланди
Жамият
−
24 Сентябрь 2019
72792019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 15 октябри этиб белгиланди.
Тўлов-контракт асосида таълим олаётган юқори курс талабалари учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йилидан тўлов-контрактлар миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори билан боғланди. Контрактлар миқдорини қуйида билиб олишингиз мумкин.
Аввалроқ, ОТМ талабаларига стипендия тўлаш тартиби ва миқдори тўғрисидаги янги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.