Ўзбекистонда контракт тўловлари муддати узайтирилди
Local
−
09:56 1814 1 minute
2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Таълим ва илм-фан вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур муддат бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.
Белгиланган муддатга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.
Шунингдек, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагог ходимларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш тартиби жорий этилган.
Чегирма олиш учун kontrakt.edu.uz платформаси орқали ариза юбориш керак.
Live
All