64 минг долларлик крипто-активларни айлантирган талаба ушланди

Crime

−

image

Тошкентда 2008 йилда туғилган талаба лицензиясиз крипто-биржа фаолиятини юритиб, 64 715 долларга тенг крипто-активлар олди-сотдисини амалга оширгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Тошкент туманида яшовчи, пойтахтдаги нуфузли давлат олий таълим муассасаларидан бирида таҳсил олувчи фуқаро 2025 йил декабрь ойидан 2026 йил октябрь ойига қадар “Bitget” крипто-биржаси платформасида лицензиясиз фаолият юритган.

У шу вақт давомида жами 64 715 долларга тенг крипто-активлар олди-сотдисини амалга оширган. Бундан ташқари, у Телеграм мессенжерида 140 та хорижий давлатнинг виртуал телефон рақамларини сотиш билан ҳам шуғулланган.

Шунингдек, унинг крипто-ҳамёнида 450 долларга тенг крипто-активлар мавжудлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида бир нечта крипто-биржа орқали 2,5 триллион сўмлик крипто-активлар айланмасини амалга оширган шахс қўлга олинган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends