Конор Макгрегор Ирландияга Президент бўлмоқчи
Спорт
−
22 Март
5171Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини илгари сурмоқчи. Бу ҳақда “Sky news” хабар берди.
Манбага кўра, Макгрегор агар Ирландия Президенти этиб сайланса, Европа Иттифоқи миграция пактига қаршилик қилиши ва Ирландияда ҳар бир киши ўз келажаги бўйича овоз ҳамда танловга эга бўлишига ваъда берди.
18 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашувда Конор Ирландия президентлигига номзодини қўйиш борасида Трамп билан суҳбатлашди.
“Бу менинг ёки ҳукуматнинг танлови эмас. Бу Ирландия халқининг танлови”, дейди Макгрегор.
Маълумот ўрнида, Конор Макгрегор профессионал фаолиятидаги сўнгги жангини 2021 йилда ўтказган ва ўшанда Дастин Порьега қарши жангда оёғини синдириб олган эди. Шундан кейин у октагонга қайтмади.
LiveБарчаси
24 Март
Дўрмонга ўт кетди.
24 Март