КХДРнинг кундалик газетаси Ким Чен Ин суратисиз чиқди
Олам
−
29 Апрель 2020
13108Кеча, 28 апрель куни Шимолий Кореянинг “Нодон Синмун“ кундалик газетаси мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг суратисиз чиқди. Ушбу газета мамлакатнинг асосий кундалик газеталаридан бири ҳисобланади.
Таъкидланишича, бундай ҳол шу ҳафта ичида иккинчи бор такрорланмоқда. Бундан олдин ушбу газета ҳеч қачон давлат раҳбари суратисиз чиқмаган.
Бу Америка ва Япония оммавий ахборот воситаларида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг соғлиғи ёмонлашгани ёки унинг ўлими ҳақидаги миш-мишлар фонида рўй берди. Тегишли миш-мишларга кўра, етакчи раҳбар узоқ вақт жамоатчилик олдида кўринмаган.
Шу билан бирга, Жанубий Корея расмийларининг таъкидлашича, КХДРда ғайритабиий фаолият кузатилмаган ва мамлакат раҳбари ўз ишини давом эттирмоқда. Корея марказий телеграф агентлиги 27 апрель куни Ким Чен Ин Жанубий Африка Республикаси Президентига табрик телеграммаси йўллаганини хабар қилди.
Кеча, 28 апрель куни Кремль матбуот хизмати КХДРнинг таниқли етакчиси Ким Чен Иннинг соғлиғи ҳақида расмий маълумотларга эга эмаслигини билдирди. Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп бу борада тафсилотларни билиб олганлигини, аммо уларни оммага ошкор қилишга тайёр эмаслигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин 11 апрелдан буён омма олдида кўриниш бермайди. Бу орада унинг юрак жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргани ҳақида гаплар тарқалди. Орадан вақт ўтиб унинг вафот этгани ҳақида расмий манбаларга таянилган хабарлар пайдо бўлди.
25 апрель куни Гонконгда жойлашган HKSTV сунъий йўлдош радиоэшиттириш компанияси вице-президенти Ким Чен Иннинг вафоти ҳақида хабар қилган эди. КХДР давлат радиоси эса мамлакат фуқароларига Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга қарамай унинг фаолиятини давом эттираётганини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь