Давлат радиоси Ким Чен Иннинг вафотини сирли равишда рад этмоқда
Олам
−
26 Апрель 2020
21551Корея Халқ Демократик Республикаси Давлат кенгаши раиси Ким Чен Иннинг саломатлиги билан боғлиқ масала охирги соатлар долзарблигича қолмоқда. Бироз аввал, Гонконгда жойлашган HKSTV сунъий йўлдош радиоэшиттириш компанияси вице-президенти Ким Чен Иннинг вафоти ҳақида хабар қилган эди. КХДР давлат радиоси эса мамлакат фуқароларига Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга қарамай унинг фаолиятини давом эттираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг "Ренхап" ахборот агентлиги ёзмоқда.
Агентликнинг хабар беришича, 25 апрель куни эрталаб давлат радиосида "Ўртоқ Ким Чен Ин Самчжиён шаҳрини барпо этишда ёрдам берган ишчилар миннатдорчилик билдирди" деган хабар ўқиб эшитирилган. Аммо Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларида Президент миннатдорчилиги қай тартибда бўлгани маълум қилинмаган.
Шундан сўнг, КХДР оммавий ахборот воситаларида Ким Чен Иннинг фаолияти ҳақида бошқа хабар берилмаган.
Аввалроқ, Гонконгда жойлашган HKSTV сунъий йўлдош радиоэшиттириш компанияси вице-президенти Цин Фен ўзининг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ким Чен Иннинг вафоти ҳақида хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, бу маълумот КХДРдаги "ишончли" манба томонидан тасдиқланган.
Корея дўстлик уюшмаси раҳбари ва КХДР маданий алоқалар қўмитасининг махсус вакили Алехандро Као де Бенос ҳам Шимолий Корея Президенти Ким Чен Иннинг ўлими ҳақидаги хабарларни рад этмоқда.
Япония оммавий ахборот воситалари Шимолий Кореянинг етакчиси Ким Чен Ин операциядан кейин "вегетатив" ҳолатда эканлигини даъво қилмоқда.
Тасдиқланмаган назариялардан бирига кўра, Ким Чен Ин муваффақиятсиз юрак операциясидан сўнг вафот этган. Бунга жарроҳнинг қўллари қаттиқ титраётгани сабаб бўлган.