Ким Чен Ин вафот этди – ОАВ
Олам
−
26 Апрель 2020
101104Корея Халқ Демократик Республикаси Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин 36 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “The New York Post” газетасига Гонконгда жойлашган HKSTV сунъий йўлдош радиоэшиттириш компанияси вице-президенти хабар қилди, деб ёзмоқда “Газета.ру”
Таъкидланишича, Шимолий Корея етакчисининг ўлими ҳақидаги маълумотлар Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғи орқали тарқалган.
Япония оммавий ахборот воситалари Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин юрак жарроҳлик амалиётидан сўнг "вегетатив ҳолатда" эканлигини таъкидламоқда.
Тасдиқланмаган яна бир назарияга кўра, Ким Чен Ин юрак операциясидан сўнг вафот этган. Бунга жарроҳнинг қўллари қаттиқ титраётгани сабаб бўлган.
Ким Чен Иннинг вафоти ҳақида расмий тасдиқлаш ҳанузгача мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 апрель куни Шимолий Кореянинг расмий янгиликлар агентлиги давлат раҳбари Ким Чен Ин “чуқур медитация”да эканини маълум қилганди.
Ким Чен Иннинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақидаги хабар жорий йилнинг 15 апрель куни КХДР етакчиси бобоси, мамлакатнинг биринчи раҳбари Ким Ир Сен таваллудининг 108 йиллигига бағишланган оммавий тадбирда иштирок этмаганидан кейин тарқалди.