“Чуқур медитацияда”: Ким Чен Иннинг аҳволи бўйича маълумот берилди
Олам
−
23 Апрель 2020
15724Шимолий Кореянинг расмий янгиликлар агентлиги давлат раҳбари Ким Чен Ин “чуқур медитация”да эканини маълум қилди. Бундан олдин ОАВда КХДР етакчисининг аҳволи ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Marshal Kim Jong-Un said to be in deep meditation.
— DPRK News Service (@DPRK_News) April 22, 2020
CNN Ким Чен Иннинг саломатлиги жарроҳлик амалиётидан кейин ёмонлашган бўлиши мумкинлигини маълум қилганди. Шунингдек, АҚШ разведкаси Шимолий Корея етакчисининг саломатлиги ёмонлашгани ҳақидаги маълумотларни текширишга тушган.
Ким Чен Иннинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақидаги хабар жорий йилнинг 15 апрель куни КХДР етакчиси бобоси, мамлакатнинг биринчи раҳбари Ким Ир Сен таваллудининг 108 йиллигига бағишланган оммавий тадбирда иштирок этмаганидан кейин тарқалди.
Шимолий Кореядаги ҳодисаларни ёритиб борувчи “DailyNK” нашрининг хабар беришича, Ким Чен Ин кўп тамаки чекиш, ёғ йиғиш ва чарчоқ сабаб юрак қонтомир тизимида операция ўтказган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли. Давлат раҳбари Пхеньян яқинидаги Хянсан уездидаги вилласида саломатлигини тиклаяпти.
АҚШ Қуролли кучлари Штаб раҳбари қўмитаси бошлиғининг ўринбосари Жон Хайтен ҳарбийларда ОАВдаги ахборотларни тасдиқлаш ёки рад қилиш учун аниқ маълумот йўқлигини таъкидлади.