“Ҳаммаси одатдагидек”: Туркманистонда пандемия даврида масжидлар ёпилмади
Олам
−
25 Апрель 2020
8027Туркманистонда COVID-19 пандемияси даврида муборак Рамазон ойида масжидлар ёпилмади. Бу ҳақад РИА Новости хабар берди.
Мусулмонларнинг айтишича, масжидга бориш ва диний ибодатларни ўтказишга ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган ва ҳаммаси одатдагидек давом этяпти. Одамлар бир неча минг киши тўпланадиган таровеҳ, ва Жума намозларини масжидларда ўқияпти.
Рамазон ойининг биринчи кунида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўзи намуна бўлиб, Ашхободдаги “Ҳазрати Умар” масжидида ўзи ёзган китоблар савдосидан тушган пулга хайрия сифатида ифторлик қилиб берган. Маҳаллий телеканалда намойиш этилган кадрларга кўра, унда 100 га яқин одам иштирок этган.
Қайд этиш керакки, Туркманистонда расман коронавирус аниқланмаган. Аммо халқаро доираларда расмий баёнотларга шубҳа билан қараляпти. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Туркманистонда коронавирус йўқлигини текшириш учун махсус миссия юборишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси сабаб масжидлар ёпилган. Рамазон ойида таровеҳ намозини уйда ўқиш тавсия этилди.
LiveБарчаси