Ким Чен Иннинг ўлим ёқасига келиш сабаби маълум бўлди
Олам
−
26 Апрель 2020
50410Корея Халқ Демократик Республикаси Давлат кенгаши раиси Ким Чен Иннинг саломатлиги билан боғлиқ вазият мавҳумлигича қолмоқда. Гонконгда жойлашган HKSTV сунъий йўлдош радиоэшиттириш компанияси вице-президенти Ким Чен Иннинг вафоти ҳақида хабар қилган эди. КХДР давлат радиоси эса мамлакат фуқароларига Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга қарамай унинг фаолиятини давом эттираётганини маълум қилди.
Ҳозирга келиб, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг “вегетатив” ҳолатга тушиш сабаби очиқланди. Унга кўра КХДР етакчисининг юрагини операция қилган шифокор амалиётни вақтида якунлашга улгурмаган. Бу ҳақда “Shukan Gendai” япон нашри Хитой тиббиёт доираларига таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, КХДР раҳбари мамлакат бўйлаб навбатдаги тур давомида ўзини ёмон ҳис қилган ва уни яқин орадаги шифохонага олиб боришган. Бир вақтнинг ўзида Хитойдан малакали мутахассислар гуруҳини юбориш сўралган. Хитойда 50 кишидан иборат гуруҳ ва керакли тиббий ускуналар тайёрланиб, Шимолий Кореяга юборилган.
Ким Чен Иннинг аҳволи шу қадар таҳликали бўлганки, КХДР соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари Хитойдан гуруҳ келгунча кутиш ҳалокатли бўлиши мумкинлигини айтиб, унинг юрак қон томирларини стентлашни маҳаллий шифокорга ишонишган. Айтилишича, бу мураккаб операция бўлмаган ва 1-2 дақиқа давом этиши керак бўлган.
Аммо операция вақтида жарроҳ шу қадар ҳаяжонланганки, унинг қўллари қалтираган. Бундан ташқари, унинг семиз беморлар билан бундай операцияларда тажрибаси бўлмаган. Натижада унга операция учун тахминан 8 дақиқа керак бўлган. Бу вақтда КХДР етакчиси “вегетатив” ҳолатга тушиб қолган.
Аввалроқ, Гонконгда жойлашган HKSTV сунъий йўлдош радиоэшиттириш компанияси вице-президенти Цин Фен ўзининг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ким Чен Иннинг вафоти ҳақида хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, бу маълумот КХДРдаги “ишончли” манба томонидан тасдиқланган.
Шунингдек, Ким Чен Ин коронавирус юқтириб олиш хавфи сабаб Пхеньянни тарк этган ва ҳозирда Япон денгизининг Шарқий-Корейс бўғозидагивилласида бўлиб турибди.