Ким Чен Ин Шимолий Корея Жанубни босиб олишга тайёрлигини эълон қилди
Олам
−
09 Февраль
12616Ким Чен Ин ўз хавфсизлигини таъминлаш учун Жанубий Корея ҳудудини босиб олишга тайёрлигини эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат армияси ташкил этилганининг 76 йиллиги муносабати билан нутқ сўзлаган.
“Ҳукуматимиз халқимизнинг бўлиниши ва қарама-қаршилиги тарихини сарҳисоб қилиб, жанубий кореялик қўғирчоқларни мамлакатнинг энг зарарли ва ўзгармас душмани сифатида тан олади. Шу билан бирга уруш содир бўлган тақдирда биз халқимиз хавфсизлигини таъминлаш учун керак бўлса душманларимиз ҳудудини эгаллаб олишга қарор қилдик”, деган Ким Чен Ин.
Ўтган йили декабрь пленумида ҳам КХДР етакчиси Корея Меҳнат партияси мулоқот орқали Корея яриморолини тинч йўл билан бирлаштириш мумкинлигига энди ишонмаслигини айтганди. Унинг фикрича, КХДР вa Корея Республикаси бир-бирига душман давлатларга айланган.
Ким Чен Ин конституциявий тарзда Жанубий Кореяга асосий душман мақомини бериш, шунингдек, Ким Чен Ин Жанубий Корея Республикаси аҳолисига нисбатан "ватандошлар" атамасидан воз кечишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ким Чен Ин Жанубий Кореяни мамлакат конституциясида “биринчи рақамли душман давлат”, деб белгилашга чақирганди.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси