Ким Чен Ин Жанубий Кореяни “асосий душман” сифатида конституцияга киритишга чақирди 

Олам

image

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Кореяни мамлакат конституциясида “биринчи рақамли душман давлат” деб белгилашга чақирди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Кеча, 15 январь куни Ким Чен Ин КХДР Олий халқ ассамблеясининг Х сессиясида сўзга чиқиб, мамлакатнинг асосий қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритишни таклиф қилган.

У Сеул ва Вашингтонни “ҳарбий машғулотлар ўтказиш ва стратегик активларни жойлаштириш орқали” Корея яриморолини потенциал уруш ҳудудига айлантиришда айблаган.

Шунингдек, Ким Чен Ин Шимолий ва Жанубий Кореяни бирлаштиришга эришиш "мумкин эмас"лигини қўшимча қилган. Шимолий Корея етакчиси Пхеньяндаги икки давлат бирлашиши рамзи бўлган ёдгорликни бузиш тарафдори.

Унинг сўзларига кўра, Пхеньян уруш бошламоқчи эмас, лекин айни пайтда ундан қочишга ҳам интилмайди. 

“Кореялараро муносабатларнинг аччиқ тарихидан олинган якуний хулоса шуки, биз миллий бирлашиш йўлида биргаликда олдинга силжий олмаймиз”, дейди Ким Чен Ин.

Маълумот учун, КХДР ҳукумати аввалроқ Кореялараро ишлар билан шуғулланувчи департаментларни тугатишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ким Чен Ин Мудофаа саноати корхоналарига борганида Сеул томонидан ҳарбий провокация содир бўлган тақдирда КХДР Корея Республикасини йўқ қилиш учун бутун арсеналини ишга солишдан тортинмаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Жанубий Корея Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг