Ким Чен Ин Хитой делегацияси учун “дастурхон ёзди”
Олам
−
29 Июль 2023
7985Кеча, 28 июль куни КХДР етакчиси Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси Ли Хончжонг бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси партия-ҳукумат делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Суҳбат чоғида Ким Чен Ин Хитой Раиси Си Цзиньпинга “Корея ва Хитойнинг умумий ғалабасига бағишланган муҳим тадбирларга” партия ва ҳукумат делегациясини жўнатгани учун, Хитой халқига эса КХДРни доимо қўллаб-қувватлагани учун бир неча бор миннатдорлик билдирган.
Қайд этилишича, учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги яқин стратегик ва тактик ҳамкорлик орқали “социалистик қурилиш”ни жадал ривожлантириш, шунингдек, оғир халқаро вазиятга фаол жавоб бериш ниятида КХДР ва Хитой ҳукуматларининг шерикчилигини янги босқичга кўтариш ва ривожлантириш позициялари тасдиқланган.
Учрашувдан сўнг, Ким Чен Ин Хитой делегацияси аъзоларини зиёфатга таклиф қилган. Унда Хитой делегацияси ва Шимолий Корея расмийлари қатнашган. Корея Меҳнат партияси Марказий Қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари Ким Ё Чен ва Хитой делегацияси раҳбари Ли Хончжонг зиёфатда нутқ сўзлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 июль куни Пхеньянда 1950-1953 йиллардаги Корея уруши якунланганининг 70 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ва ҳарбий парад бўлиб ўтганди. Байрамларда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу бошчилигидаги делегация ва Хитойдан Ли Хончжонг бошчилигидаги делегациялар иштирок этди. Бунгача Ким Чен Ин Сергей Шойгу билан учрашиб, унга қурол-яроғларини кўрсатди.
LiveБарчаси