Хушхабар: Ўзбекистонда Коронавирусдан соғайганлар 22 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 9 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 145 нафарга ортиб, 30 609 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

- 120 нафари Тошкент шаҳрида;

- 18 нафари Тошкент вилоятида;

- 7 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Қ.Р. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли У.Б. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 436 нафар, Тошкент вилоятида 214 нафар, Қашқадарё вилоятида 31 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 15 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 3 нафар, жами 726 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, 22 042 (+726) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 8 373 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонда коронавирус

Баҳолаганлар

1014

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг