Тошкентда 24 ва 81 ёшли аёллар коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
06 Август 2020
14032Бугун, 6 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 220 нафарга ошиб, 28 535 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлар:
• 87 нафари Тошкент шаҳрида;
• 43 нафари Сирдарё вилоятида;
• 41 нафари Самарқанд вилоятида;
• 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
• 38 нафари эса Тошкент вилоятида чегара пост орқали хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаган 24 ёшли Д.А. (аёл), Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 81 ёшли К.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун Тошкент шаҳрида 468 нафар, Тошкент вилоятида 194 нафар, Сирдарё вилоятида 53 нафар, Бухоро вилоятида 27 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 27 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 14 нафар ҳамда Навоий вилоятида 7 нафар, жами 804 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 19 587 (+804) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 8 771 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь