7 соатда 248 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
10 Август 2020
8740Бугун, 10 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 248 нафарга ошиб, 31 068 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Вазирликнинг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:
• 116 нафари Тошкент вилоятида;
• 106 нафари Тошкент шаҳрида;
• 19 нафари Самарқанд вилоятида;
• 7 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун Сергели туманида яшаган 63 ёшли Д.С. (эркак) ҳамда Қибрай туманида яшаган 80 ёшли Х.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтга қадар Ўзбекистонда 22 559 (+517) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 8 311 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда, дейилади вазирлик хабарида.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси