Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг 88 фоизи соғайди
Жамият
−
18 Август 2020
10417Бугун, 18 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси чалинганлар сони яна 252 нафарга ошиб, жами беморлар сони 36 352 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 222 нафари Тошкент шаҳрида;
• 26 нафари Самарқанд вилоятида;
• 4 нафари Aндижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун, Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли М.Ю. (аёл) ҳамда Aнгрен шаҳрида яшаган 61 ёшли М.Г. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Aйни вақтга қадар Ўзбекистонда яна 482 нафари соғайди ва жами соғайганлар 32 062 нафарга ошиб соғайиш кўрсаткичи 88 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатда 4 048 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси