ХУМШ учун газ арзонлашиши мумкин

Жамият

image

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига (ХУМШ) 1 куб метр учун белгиланган тарифни 600 сўмдан 320 сўмгача пасайтириш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда "Norma" хабар берди.

Маҳаллий қозонхоналар учун фойдаланиладиган газ нархи оширилганлиги сабабли сўнгги пайтда аҳоли ва ХУМШ дан идорага шикоятлар келиб тушмоқда.

Қўмита вазиятни ўрганиб, иситиш мақсадида маҳаллий қозонхоналарда табиий газдан фойдаланган ХУМШ улгуржи истеъмолчиларга тенглаштирилиб, 1 куб метр учун 600 сўмлик тариф бўйича ҳақ тўлашини аниқлади. Айни пайтда аҳоли коммунал-маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган табиий газ қиймати 1 куб метр учун 320 сўмни ташкил этади.

Нархлардаги нотенгликни бартараф этиш мақсадида Қўмита Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. У қабул қилинган тақдирда маҳаллий қозонхоналарга эга бўлган барча ХУМШ газ ҳақини аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича: 1 куб метр учун 320 сўмдан тўлайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

газ ХУМШ

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг