ХТВ ўқитувчиларни алданиб қолмасликка чақирди
Жамият
−
12 Июнь 2022
19374Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларга мурожаат билан чиқиб, уларни турли журналларда мақола чоп этиш аттестациядан ўтишга ёрдам бериши ҳақидаги хабарларга ишонмасликка чақирди.
“Сўнгги кунларда айрим Telegram каналлар, жумладан “Маҳоратли педагог” канали ва журнали Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда фаолият юритиши борасида ҳақиқатга зид бўлган маълумотларни берган ҳолда, ўз журналида пуллик асосда мақолалар чиқариш ҳамда пуллик семинарларга қатнашиш хизматларини тарғиб қилмоқда.
Бунинг эвазига эса сертификат эгаларига навбатдаги аттестациядан ўтиш, тоифа ва устама олишда ёрдам бўлиши иддао қилинмоқда”, дейилади вазирлик баёнотида.
Шу муносабат билан ХТВ “Маҳоратли педагог” Telegram канали ва журнали билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини, ушбу канал орқали бериладиган сертификат эса ҳеч қандай имтиёзларга эга эмаслигини ва Халқ таълими вазирлиги педагогларга бу каби пуллик хизматлар кўрсатмаслигини маълум қилган.
LiveБарчаси