ХТТБ Ўзбекистонга ярим миллиард доллар қарз беради
Жамият
−
18 Ноябрь 2019
5127Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 миллион доллард қарз ажратиши кутилмоқда. Ушбу пул жорий йилнинг 19 июль куни Ўзбекистон ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида имзоланган битим асосида берилади.
Қарзни сўндириш муддати 5 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда – 30 йил. Ажратиладиган қарз Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ХТТБ томонидан ажратиладиган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ҳисобланади. Марказий банк, Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги лойиҳани амалга ошириш агентлари ҳисобланади.
Қарзни сўндириш, фоизлар, комиссиялар ва бошқа тўловлар Ўзбекистон республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва жорий йилнинг 14 ноябридан бошлаб кучга кирди.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь