Ховосда уч эгизак туғилди. Уларга Шавкат, Миромон, Мирзиё исми берилди
Жамият
−
05 Ноябрь 2019
6131Бироз аввал, Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида истиқомат қилаётган Жўраевлар оиласида тўрт эгизак туғилгани ҳақида хабар берган эдик. Хушхабарлар давом этади!
Сирдарё вилояти Ховос тумани “Қаҳрамон” ҚФЙда истиқомат қилувчи Илҳомжон Оҳунов ва Юлдузхон Қушоқованинг оилаларида ҳам уч эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Уч қиз, бир ўғилдан сўнг, туғилган уч эгизак чақолоқларга яхши ният билан Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйилди.
“Шавкатжоннинг вазни 2,500, Миромоннинг вазни 1,500, Мирзиёнинг вазни 2,000 килограмм. Чақалоқлар муддатидан бироз олдин туғилган бўлишса-да, соғлом. Улар вилоят перинатал марказида шифокорлар назоратида парваришланмоқда. Аҳамиятли томони, чақалоқлар марказимизда туғилган биринчи эгизакларимиз”, дейди вилоят перинатал маркази бўлим бошлиғи Клара Бабаева.
Эслатиб ўтамиз, Бекобод шаҳрида тўрт эгизакни қучоғига олган оилага “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан шаҳарнинг 14 даҳасидан 3 хонали уй совға қилинган эди.
LiveБарчаси