Бекободда тўрт эгизак туғилди. Оилага янги уй совға қилинди
Жамият
−
05 Ноябрь 2019
10093Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида истиқомат қилувчи Жўраевлар оиласида бирданига тўрт эгизак дунёга келди. Шу муносабат билан кеча, 4 ноябрь куни ушбу оилага “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан шаҳарнинг 14 даҳасидан 3 хонали уй совға қилинган.
Гап шундаки, чақалоқлар жорий йилнинг 21 сентябрь куни Бекзод ва Шоира Жўраевалар оиласида туғилган. Чақалоқларга Ҳасан, Ҳусан, Фотима ва Зуҳра деб исм берилган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилинишича, онанинг ҳам, чақалоқларнинг ҳам саломатлиги аъло даражада. Улар доимий шифокор назорати.
Маълумот учун, тиббиёт тарихида бундай ҳомиладорлик камдан-кам учрайди ва унинг муваффақиятли кечиши ва болалар соғлом дунёга келиши учун жиддий тиббий кўмак талаб қилади. Жўраевлар оиласига Республика Перинатал маркази томонидан энг сўнгги перинатал технологиялар бўйича кўмак кўрсатилган.
LiveБарчаси